Янгиликлар

not found

Фарғона вилоятида қалбаки ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди 

Қўқон шаҳрида яшовчи, 2004 й.т. фуқаро Шикорбеги маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг биридан сифат сертификати ва яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 2005 дона ампулада “Мидокалм” ва 750 дона ампулада “L-Lizin Essinat” номли дори воситаларини ҳамда қадоқлаш учун керак бўладиган қоғоз қути ва йўриқномаларни ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасига юклаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Сўнгра, ушбу хонадон кўздан кечирилганда, 1177 дона “Актовегин”, 165 дона “Тавегил”, 30 дона “L-Lizin Essinat”, 2700 дона ампулада номсиз дори воситалари, шунингдек, дори воситаларининг махсус қоғоз қутилари, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар, қалбаки усулда тайёрланган ёрлиқлар ва дори номларига ўзгартириш киритадиган рангли бўёқлар солинган пластик идишлар сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди. Аниқланишича, мазкур фуқаро ўзининг жиноий шериги бўлган – 1980 й.т. шахсга тегишли ушбу хонадонда қўлбола усулда дори воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин цех ташкил этган. Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган дори воситалари қалбакилаштирилган ва сақлаш шароитига амал қилинмаган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ҳамда тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади. Мазкур қалбаки дори воситаларининг умумий қиймати 78 млн. сўмни ташкил этади. Таъкидлаш лозимки, 2004 й.т. шахс муқаддам қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш ҳатти-ҳаракатларини содир қилганлиги учун унга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши ҳозирда судда кўрилаётган бўлишига қарамасдан, такроран жиноят содир этган. Ҳозирда иккала фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, 1983 й.т. фуқаро сифат сертификатига эга бўлмаган 800 дона “Дюфастон” номли дори воситаларини 800 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, “Элевит”, “Урсосан”, “Дюфастон”, “Йодомарин” ва “Дюспаталин” номли жами 405.010 дона, умумий қиймати тахминан 1 млрд 800 млн. сўмдан ортиқ сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари, 5000 дона йўриқнома ва 1200 дона қадоқлаш қутиси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Тезкор тадбир давом давом эттирилиб, унинг жиноий алоқаси бўлган, 1983 й.т. муқаддам судланган шахснинг хонадони кўздан кечирилганда, “Мидокалм” дори воситасининг 900 дона ёрлиқлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, у “Дипросан” ва “Тавегил” дори воситалари учун 2000 донадан этикетка ва фойдаланиш йўриқномасини чоп этиш бўйича буюртма берганлиги ҳам маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

  • 6 Февраль, 11:49
  • Батафсил
not found

Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади

2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъий назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчиси бўлади. Бунда солиқ органлари Онлайн-НКТ, ЭҲФ ва бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида ҚҚС ҳисоботларини автоматик тарзда шакллантиради. Ушбу тартиб Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалиётга жорий этилади. Амалдаги қонунчиликка кўра, фармацевтика маҳсулотларини сотувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун солиқ тўлаш тартиби қуйидагича: - даромади 1 млрд сўмдан ошмайдиганлар – айланмадан олинадиган солиқ тўлайди;- даромади 1 млрд сўмдан кўп бўлганлар – ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтади. ҚҚС 12% ни, фойда солиғи ставкаси 15%ни ташкил этади. Ижтимоий соҳа фаолиятини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ставкаси 0% белгиланган. Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4%ни ташкил этади. Улгуржи ва чакана дори воситаларини сотиш билан шуғулланувчи дорихоналар учун солиқ ставкалари қуйидагича белгиланган: • Аҳоли сони 100 минг нафар ва ундан кўп бўлган шаҳарларда – 3%;• бошқа аҳоли пунктларида – 2%;• бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – 1%. Шунингдек, солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли. Маълумот учун. 2024 йил якунига кўра, ушбу соҳада 7 785 та юридик шахс АОС тўловчиси ҳисобланади, шундан, 1 208 та юридик шахс қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлайди.

  • 6 Февраль, 08:54
  • Батафсил
not found

Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий жаноблари “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясига ташриф буюрди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоиз, Эрон фармацевтика саноати минтақада жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Хусусан, мамлакатда импорт дори воситаларининг 97 фоизи маҳаллийлаштирилган бўлиб, мураккаб ва янги турдаги оригинал дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланади. Учрашувда Элчи жаноблари Эрон фармацевтика компаниялари талаб юқори бўлган дори воситаларини ҳамёнбоп нархларда етказиб бериш, замонавий кадрлар тайёрлашда кўмаклашиш ва қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида, компаниянинг Бошқарув раиси Мирзанозим Мирзабекович “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг фаолияти, иқтисодий салоҳияти, имкониятлари ҳақида маълумот берди. Учрашув якунида, томонлар алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда компания вакилларининг Эрон бўйлаб ташрифини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

  • 5 Февраль, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech