15:00 (07.02.2025)

552

1 млрд сўмлик 160 дан ортиқ турдаги сертификатсиз дори воситалари мусодара қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Б.нинг Яккасарой тумани, “Тўқимачи” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда республика ҳудудига айланма йўллар орқали кириб келган сифатини тасдиқловчи ҳужжатари бўлмаган 164 турдаги умумий баҳоси 1 млрд сўмлик жами 83 597 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, бўлим томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ю.Д.нинг Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан 5 турдаги 876 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech