15:03 (11.02.2025)
865
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳнома бериш Давлат маркази томонидан амалга оширилади.
Гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза Давлат маркази томонидан ариза қуйидаги муддатларда кўриб чиқилади:
15 иш куни — тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказиладиган дори воситалари, тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмлари;
50 кун — дори моддалари (субстанциялар) учун;
60 кун – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган дори препаратлари ва «in vitro» ташхис тиббий буюмлари учун;
120 кун — қадоқланган ва ўраш-жойлаш материалига жойланган фармакопея доривор ўсимлик хомашёси шаклидаги дори воситалари, боғлов материаллари, тешиш, инъекция, трансфузия ва сўриб олишга мўлжалланган буюмлар, контрацептивлар, резина, резина мато, латекс, полимердан тайёрланган тиббий буюмлар, беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беморларни парвариш қилиш учун тиббий буюмлар.
155 кун — қолган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника учун.
Гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.