11:54 (11.02.2025)

707

Эркакларнинг бўйи аёлларникидан икки баравар тез ўсмоқда — Халқаро олимлар гуруҳи

Таъкидланишича, бу аҳолининг умумий саломатлиги ва фаровонлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин.

Халқаро олимлар гуруҳи турмуш даражаси ва соғлиғини сақлаш даражаси юқори бўлган мамлакатларда одамларнинг бўйи ва вазни ошиб борганини ва бу жараён эркакларда аёлларникига қараганда тахминан икки баробар тез содир бўлганини аниқлади. Ушбу тадқиқот иши ҳақида батафсил мақола "Biology Letters” журналида чоп этилган.

Тадқиқотчилар 62 мамлакатдан 135 645 нафар одамнинг маълумотларини, шунингдек, Буюк Британиядан 1900 йилгача бўлган тарихий статистикани таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, ўтган асрда эркакларнинг бўйи аёлларникидан икки баробарга ошган.

Олимлар бу фарқни атроф-муҳит шароитларига нисбатан сезгир бўлган эркак танасининг хусусиятлари билан боғлашади. Турмуш ва соғлиқни сақлаш стандартлари юқори бўлган мамлакатларда эркакларнинг бўйи ва вазни аёлларникига қараганда сезиларли даражада ошган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, эркаклар бўйининг ошиши аҳолининг умумий саломатлиги ва фаровонлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Бироқ турли мамлакатларда ҳаёт давомида одамларнинг бўйи ва вазнидаги ўзгаришларни ҳисобга оладиган узоқ муддатли тадқиқотлар учун аниқроқ хулосалар керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech