Янгиликлар

not found

Тиббий ва соғломлаштириш туризми янада ривожлантирилади

“Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди: ➖“Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” (“Medical service hospitality”) дастури амалга оширилади; ➖давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилинади; ➖консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилади; ➖“Авиценна” номи остида Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади; ➖тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади; ➖тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади; ➖2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури (E-mehmon)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилинади. 2025 йил 1 мартгача қуйидагилар ишга туширилади: - тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатувчи туроператорларнинг хизматлари сифати баҳолаб борилишини назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун электрон платформа; - давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри.

  • 25 Сентябрь, 13:00
  • Батафсил
not found

ССВ: Вазирлик расмий сайтида миллий клиник протоколлар ва стандартлар билан танишиш мумкин

Маълумки, жорий йил 5 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда миллий клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш вазифаси топширилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ЖССТ билан ҳамкорликда янги методология тасдиқланди ва унинг асосида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида янгиланган миллий клиник протоколлар тасдиқланиб келинмоқда. Ҳозирда вазирликнинг www.ssv.uz расмий сайтида клиник протоколлар ва стандартлар бўлими мавжуд бўлиб, унда бу борада қабул қилинаётган ҳужжатлар, тасдиқланган миллий клиник протоколлар ва тиббий стандартлар билан батафсил танишиш мумкин. Бу бўлим доимий равишда босқичма-босқич янгиланиб бормоқда. Миллий клиник протокол ва стандартларни такомиллаштириш жараёни йил охиригача давом этади ва жами 300 дан ортиқ касалликларни даволашга мўлжалланган ва тиббиёт ходимлари учун дастуриламал бўладиган клиник протоколлар тасдиқланади.

  • 25 Сентябрь, 10:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech