Янгиликлар

not found

Реимбурсация тизимида иштирок этадиган дорихоналарнинг қандай мажбурияти бор?

Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги Низомга кўра, реимбурсация тизимида иштирок этадиган дорихоналарга мазкур дастур асосида бериладиган дори воситаларининг доимий мавжуд бўлишини кафолатлаш ва чакана савдо тармоқларида узлуксиз мавжудлигини таъминлаш масъулияти юклатилади. Бунда дорихона дори воситаларининг етказиб берилишидаги узилиш ҳолатлари тўғрисида Жамғармани етти кун аввал хабардор қилиши лозим. Жамғарма билан тузилган шартномага асосан дорихона ахборот тизимига уланади ва 5 иш куни ичида реимбурсация тизимида иштирок этувчи ўз филиаллари ҳамда ахборот дастурида ишлашга рухсат берилган ходимлари тўғрисидаги маълумотни Жамғармага тақдим этади. Реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари бўйича дорихоналарнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Жамғарма томонидан чекланган қоплаш қиймати доирасида қоплаб берилади. Дорихона томонидан реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари учун бемордан тўлов олинганлиги ҳамда реимбурсация дастури талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланганда Жамғарма: биринчи маротаба — огоҳлантириш бериш; иккинчи маротаба — бир томонлама тартибда шартномани бекор қилган ҳолда дорихонани реимбурсация дастуридан чиқариш ҳуқуқига эга. Бунда реимбурсация дастуридан чиқарилган дорихона ходимларининг ахборот дастурига кириши тўхтатилади ва хабарнома берилган кундан кейин берилган дори воситалари учун тўлов амалга оширилмайди.

  • 10 Октябрь, 08:50
  • Батафсил
not found

Марбург геморрагик иситмасини олдини олиш чора-тадбирлари кўрилмокда

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африка қитъасидаги Руанда давлатида Марбург геморрагик иситмасини қайд этгани сабаб Ўзбекистонда ҳам касалликни олдини олиш чораларини кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Санитария эпидемиология қўмитаси хабар берди. Жорий йилнинг 28 сентябрь ҳолатига кўра, Руанданинг 30 та округининг еттитасида, жами 26 та тасдиқланган касалланиш ҳолати рўйхатга олинган ва шундан 6 та ҳолатда ўлим қайд этилган. ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва бутун дунё даражасида паст деб баҳоламоқда. Марбург вируси иситмасини олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасида ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Cанитария назорат пунктларининг (СНП) ҳушёрлиги оширилган. Марбург иситмаси билан касалланишни олдини олиш мақсадида: Геморрагик иситма касаллигига гумон қилинган беморларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш; гумон қилинган беморлар билан мулоқотда бўлган тиббиёт ходимлари томонидан стандарт эҳтиёт чораларини кўриш, қўшимча равишда инфекцияни юқтиришини олдини олишга қаратилган шахсий ҳимоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиш; гумон қилинган беморларнинг қонига тегмаслик, бемор ажратган тана суюқликлари, шунингдек, улар билан ифлосланган юзалар билан мулоқотда бўлмаслик; касалликнинг этиологияси, клиникаси, лаборатор ташхиси ва касалликни олдини олиш ва профилактикаси бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш; касалликни назорат қилишда хавфсиз инексия усулларини қўллаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, қайта ишлатилаётган тиббий асбобларни зарарсизлантириш ва чиқиндиларини хавфсиз йўқ қилиш; инфекция бўйича аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш каби чоралари  тизимли равишда амалга оширилмоқда. “Шу ўринда фуқароларимизга жиддий хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

  • 9 Октябрь, 11:47
  • Батафсил
not found

Касалланган милк ва тишлар Альцгеймер касаллигини келтириб чиқариши аниқланди

Россиялик олимлар оғиз бўшлиғи касалликларини ақли заифлик касаллиги пайдо бўлишига олиб келадиган омиллар рўйхатига киритди. Бу ҳақда The Voice Mag журнали хабар бермоқда. Нейродегенератив касалликлар бежизга энг хавфли ва яширин деб аталмайди: улар марказий асаб тизимида ривожланади ва ҳужайралар ўлими мазкур жараённи ортга қайтариб бўлмайдиган вақтдагина аниқланади. Олимлар деменциянинг турли шаклларини аввалдан аниқлаш ва касалликни эрта даволашнинг янги усулларини тинимсиз изламоқда. Жумладан, Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети неврологи, Россия геронтологик тадқиқот-клиник маркази лабораториясининг катта илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Мария Чердак Альцгеймер касаллигининг ривожланиш сабабларидан бири аниқлади. Унинг сўзларига кўра, кексайганда руҳий хасталиклар юзага келишига оғиз бўшлиғида турли яллиғланишни келтириб чиқарадиган бактериялар сабаб бўлиши мумкин. Мутахассис таъкидлашича, тиш ва милкларнинг яллиғланиш касалликлари билан оғриган одамларда Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимоли кўпроқдир. Мазкур хасталикларнинг ўзаро боғлиқлик механизми ҳозирча тўлиқ ўрганилмаган. Бироқ ушбу назария қуйидагича тушунтирилади: Оғиз бўшлиғи ва тишларда ҳосил бўладиган микроорганизмлар бевосита ёки тананинг иммун реакцияси орқали амилоид оқсилининг ишлаб чиқариш жараёнини бошлаб юбориши мумкин. Айнан шу оқсил бош мия ҳужайраларининг шикастланишига олиб келади ва Альцгеймер касаллигини келтириб чиқаради. Бошқа давлатларда ўтказилган тадқиқотлар ҳам оғиз бўшлиғи саломатлиги ва нейродегенератив касалликларнинг ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик мавжудлигини тасдиқлайди. Доктор Чердак кексаларга тиш ва милклар саломатлигига эътиборли бўлишни ва зарур бўлганда протез тишлар қўйишни тавсия қилди. Чунки бош мия касалликларига нафақат инфекция, балки тишлар етишмаслиги ёки касалланиши сабаб бўлиши мумкин.

  • 9 Октябрь, 11:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech