09:00 (28.10.2025)

57

Тадбиркорлар учун янги имконият — солиқ низоларини кўриб чиқувчи эксперт кенгаши тузилади

Ҳукумат қарори (672-сон, 24.10.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тўғрисида ”ги низом тасдиқланди.

Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгашининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келган солиққа оид низоларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар бериш тартибини белгилайди.

Кенгашнинг асосий вазифалари:

???? тадбиркорлар билан солиқ идоралари ўртасидаги баҳсли масалаларни кўриб чиқиш;
???? солиқ қонунчилигидаги амалиётни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
???? давлат органлари ва бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорликда муаммоларни бартараф этиш.

Кенгаш мажлислари ҳар ойда камида икки марта ўтказилиши белгиланган.

 Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.

Бу янгилик — тадбиркорлар учун қонун доирасида ўз манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим қадам.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech