08:51 (21.01.2025)
117
Қандсиз диабетни икки асосий турга ажратиш мумкин – марказий ва нефроген. Кўпинча касаллик ривожланиши организмда суюқликни ушлаб туришга жавоб берадиган вазопрессин гормонини ишлаб чиқаришдаги муаммолар билан боғлиқ бўлади.
Шу боис, ҳаддан ортиқ даражада, яъни қандли диабетга чалинган беморларга нисбатан кўп — бир кунда 5-15 литргача пешоб ажралиб чиқиши, кучли чанқоқлик ҳисси бу хасталикнинг асосий аломатларидан ҳисобланади.
Меъда ости безидаги паталогиялар, гормонал ўзгаришлар, айрим дори воситаларининг ножўя таъсири, ўсмалар, ирсий мойиллик ҳам қандсиз диабетга чалиниш сабабларидан бўлиши мумкин.
Қандли диабетни даволаш жараёни мунтазам равишда инсулин препаратини қабул қилиш ва парҳез тутишни назарда тутади. Қандсиз диабетда эса, энг аввало, уни келтириб чиқарган асосий касаллик ўчоғи бартараф этилиб, кейин қўшимча вазопрессин сақловчи гормонал ўрин босувчи терапия ва бошқа муолажалар бажарилади.
Айтиш жоизки, касалликни даволашда биринчи навбатда шифокорга мурожаат қилиб, тегишли текширувлардан ўтиш зарур. Натижаларга қараб хасталик босқичи аниқланади ва зарур муолажа ҳамда дорилар тайинланади.