13:19 (23.03.2023)
2552
AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CДC) Ҳиндистоннинг Global Pharma Healthcare фармацевтика компаниясининг EzriCare ва Delsam Pharma кўз томчиларини қўллаганидан сўнг уч киши вафот этганини эълон қилди. ABC News хабарига кўра, яна саккиз киши кўр бўлиб қолган ва тўрт нафарининг кўз олмаларини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашга тўғри келган.
CДC маълумотларига кўра, қуруқ кўзларни даволаш учун мўлжалланган томчилар Pseudomonas aeruginosa Pseudomonas aeruginosa (кўк йирингли тайоқча) бактериясининг антибиотикларга чидамли шакли билан ифлосланган. Умуман олганда, 14-март ҳолатига кўра, мамлакатнинг 16 штатида 68 кишида инфекция аниқланган.
Сифатсиз маҳсулотлар сотувга чиққани 2023-йилнинг январида маълум бўлган эди. Шу билан бирга, дори воситасидан фойдаланган одамнинг биринчи ўлими қайд этилган. Март ойида вафот этганлар сони 3 нафарга етди. Дори воситаси сотувдан қайтариб олинган.
CДC америкаликларни Global Pharma Healthcare компаниясининг кўз томчиларидан фойдаланмасликка чақирмоқда.