11:15 (06.01.2024)
859
“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси кўра, мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилган.
- Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтирилади.
- Ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш назарда тутиляпти.
- Превентив тиббиётни фундаментал ривожлантириш, таълим тизимидан бошлаб валеология асосларини сингдириш ҳам режалаштирилган.
- Аҳоли орасида зарарли одатларга қарши курашиш, тамаки чекувчилар улушини 10 фоизга камайтириш мўлжалланмоқда.
- Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади.