09:39 (12.02.2024)

1043

Болаларда гепатитга чалиниш ҳолатлари кўпайган

Ўзбекистонда 2024 йилнинг ҳозирига қадар 9507 нафар бола гепатит А касаллигини юқтириб олди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда.

Гепатит А касаллигига қарши эмлаш 94-98 фоиз ҳолатларда вирус юқишини олдини олади ва эмлашдан кейин кузатилиши мумкин бўлган жиддий асоратлар кузатилмайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининиг тавсиясига кўра, ушбу вакцинанинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатловчи сертификатлари мавжуд бўлиб, ваксинация бир маротаба қўлланилади, қайта эмлаш ишлари талаб этилмайди. Вирусли гепатит А касаллигига қарши асосан, 18 ойликдан 14 ёшгача бўлган болалар эмланади. Вирусли гепатит “А” вакцинаси билан эмланганидан сўнг 15 йилгача муддатда иммунитет таранглиги сақланиб қолади.

Ўтган йилнинг 12 ойи давомида республика бўйича жами 365 167 нафар болалар вирусли гепатит А касаллигига қарши вакцина билан эмланган.

Шунингдек, ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 14 ёшгача бўлган болаларини ушбу касалликка қарши эмлаш мақсадида Қашқадарё вилояти, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ташаббуси билан вирусли Гепатит А вакцинасини харид қилиш учун маҳаллий бюджетдан жами 4 млрд сўмдан кўпроқ миқдорида маблағлар ажратилиб, 24 765 нафар болалар касалликка қарши эмланган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech