15:05 (18.09.2025)

49

Тиббиёт ходимларининг ярмидан кўпи 2026 йилда иш жойини алмаштиришни режалаштирмоқда

Сўров натижаларига кўра, АҚШда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг ярмидан кўп қисми иш жойини алмаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Cўров Harris Poll консалтинг компанияси томонидан жорий йилнинг 26 июнидан 21 июлигача бўлган даврда ўтказилган. Унда беморлар билан бевосита ишловчи 1504 нафар тиббиёт ходими ва 304 та иш берувчи ташкилот вакиллари иштирок этган. Сўроқ натижаларига кўра касбий чарчоқ ва меҳнат шароитидан қониқмаслик кенг тарқалган. Шунингдек, кадрлар алмашинуви даражаси юқори экани ҳам қайд этилган.

Олинган маълумотлар пандемиядан сўнг соғлиқни сақлаш муассасалари дуч келаётган кадрлар етишмовчилиги ва харажатларнинг ўсиши шароитида жуда аҳамиятлидир.

Маълум бўлишича, тиббиёт ходимларининг 55 фоизи 2026 йилда янги иш излашни режалаштирмоқда. Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 84 фоизи ҳозирги иш жойида ўз меҳнати етарлича қадрланмаётганини таъкидлаган.

Бундан ташқари, фақат ҳар бешинчи респондент иш берувчи ўз ходимларининг узоқ муддатли касбий ривожланишига қизиқиш билдиришини айтиб ўтган.

АҚШнинг Соғлиқни сақлаш ва тиббий хизматларни бошқариш идораси маълум қилишича, 2037 йилга бориб мамлакатда деярли 700 минг нафар шифокор ва ҳамшира етишмаслиги кутилмоқда.

Мутахассислар касбий чарчоқ ва кадрлар танқислиги янги муаммо эмаслигини тан олишмоқда, аммо ҳозирги инқироз ҳолати илгари кузатилмаган даражага етган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech