12:00 (19.03.2024)
1152
Ўтган ҳафта Чехияда кўк йўтал билан касалланишнинг рекорд сони қайд этилди. Бу кўрсаткич 827 кишини ташкил этди.
Aйни пайтда ушбу ташхис билан касалланганлар сони 2023 йилдагидан кўп. Бундан ташқари, жорий йилда биринчи ўлим ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Давлат соғлиқни сақлаш институти.
2024-йил январ ойидан бери Чехияда жами 3101 нафар кўк йўтал инфекцияси аниқланган. Касалликка чалинганларнинг аксарияти мактаб ўқувчилари. Мутахассислар эпидемия эҳтимолини истисно қилмайди. Мамлакатда 1963 йилдан бери бундай ҳолатлар кузатилмаган.