08:56 (19.12.2023)

1239

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижтимоий дорихонани ташкил этишда номзод қандай танланади?

Хусусий шериклик учун номзодни танлаш қуйидагиларга асосан амалга оширилади:

- дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун лицензиянинг мавжудлиги;
- дислокацияга киритилган барча тармоқ филиалларини тўла ҳажмда товарлар билан таъминлаш учун тегишли моддий-техник базанинг, товар захирасининг ва айланма воситаларининг мавжудлиги;
- аҳолини, шунингдек имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурнинг мавжудлиги;
- қишлоқ шифокорлик пунктлари мавжуд бўлмаган, шунингдек, тоғли ўлкалар ва чекка ҳудудларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун махсус ихтисослаштирилган автомобилнинг мавжудлиги.

Ижтимоий дорихоналар фаолиятини амалга ошириш мақсадида хусусий шериклик учун номзод танлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссияси томонидан қабул қилинади. Комиссия таркиби, унинг ишчи органи ва фаолият регламенти Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Комиссия аризани ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида шартнома тузиш ёки уни тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Комиссия қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида қабул қилинган қарор тўғрисида номзодни хабардор қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech