16:45 (16.02.2024)

878

Диққат: «Бар-ВИПС» дори воситасининг сертификатлаштирилмаган сериасидан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси сотувда "ВИПС-МEД" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган, оғиз орқали юбориш учун суспензия тайёрлаш кукуни шаклидаги "Бар-ВИПС" препаратининг сертификатлаштирилмаган 520723 серияси аниқланганлиги ҳақида хабар беради. 

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича, марказ лабораториясида мазкур дори воситасининг сифати текширилмоқда.

Маълумот учун, «Бар-ВИПС» дори препаратининг қуйидаги  серияларига 500820, 530820, 510820, 520820, 540820, 370622, 380622, 480722 мамлакатимизда тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган бўлиб, уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотлари ҳақида қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклидан қатъий назар) барча ташкилотларни огоҳликка чақириб, «Бар-ВИПС» препаратининг сифатини тасдиқловчи тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, шу жумладан 520723 серияси, (яроқлилик муддати 08.2025) аниқланганда уни зудлик билан сотувдан чиқариб ташлашини сўрайди.

Шу ўринда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом»га мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келишини эслатиб ўтамиз.

Шунингдек, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларидан "ВИПС-МEД" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «Бар-ВИПС» дори воситасини тиббий мақсадларда қўллашда ўрамда кўрсатилган серияларга эътибор беришларини ҳамда «Бар-ВИПС» препаратининг қуйидаги 500820, 530820, 510820, 520820, 540820, 370622, 380622, 480722 сериялари тиббиёт амалиётида қўллаш учун тасдиқланганлигини маълум қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech