09:51 (01.05.2024)
802
"Дори-Дармон" AК Бошқаруви раисига Тошкент вилояти, Паркент туманидаги, "Файзобод", "Боғбон," "Қайилма", "Ойдин" ва "Хўжа” маҳаллаларидан жами 24 нафар ёшлар бириктирилган.
Жорий йилнинг 26-апрелида улар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Ёшларнинг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, босқичма-босқич ечим топиши учун чора-тадбирлар режасига асосанган "Йўл харитаси" тузилди.
Учрашувда компания масъуллари ёшлар билан мунтазам ишлаб, келгусида муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлиги таъкидланди.