11:52 (15.02.2024)

1563

Дори воситалари қалбакими ёки қонунийми? Буни осон текшириш мумкин

Эндиликда сиз Asl Belgisi мобил иловасидан фойдаланиб, доридаги рақамли Data Matrix кодини сканерлаш орқали дори ҳақида барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Data Matrix кодларини сканерлашда истеъмолчи дори ҳақида барча керакли маълумотларни олади. Бундай кодда маҳсулот тавсифи, қадоқ сақланиши керак бўлган ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо нуқтаси тўғрисидаги маълумотлар ва дори воситалари учун рухсат берувчи ҳужжатлар ҳақида маълумот мавжуд.

Илова Ўзбекистон ҳудудида расмий муомалада бўлган дори воситаларини ўқий олади. Агар илова кодни ўқиса, бу дори воситаси қонуний равишда ишлаб чиқарилган ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганлигини билдиради.

Агар ўқимаса, унда сотиб олишдан бош тортган маъқул. Яхшиси, қонунбузарлик ҳақида хабар беринг. Буни бевосита Asl Belgisi иловасидан амалга ошириш мумкин. Маълумотлар тегишли органларга етказилади.

Сохта дори воситалари муаммоси бугунги кунда бутун дунёда долзарбдир. Ўзбекистонда “Asl Belgisi” рақамли маркировка тизими жорий қилинган. Бу сохталаштиришнинг кенг кўламли муаммосига қарши курашда муҳим воситадир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сонли «Дори воситалари ва тиббий буюмларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2022 йил 1-сентабрдан бошлаб Ўзбекистонда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошландган.

Дори воситаларини рақамли маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилмоқда. Унинг асосий вазифаларидан бири бозорни рақамлаштириш, контрафакт ва контрабандага қарши курашишдир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда уч гуруҳ дори воситалари маркировкаланмоқди.

Биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда чиқарилган дори воситалари (Орфан дори воситаларидан ташқари) – 2022 йил 1 сентябрдан;

Иккинчи гуруҳ – бирламчи (ички) ўрамда (иккиламчи (ташқи) ўрам бўлмаганда) ва доривор ангромаҳсулотда (орфан дори воситаларидан ташқари) чиқарилган дори воситалари – 2022 йил 1 ноябрдан;

Учинчи гуруҳ – орфан дори воситалари (кам учрайдиган ёки орфан касалликларни даволашда фойдаланиладиган) ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида Ўзбекистонда рўйхатга олинган дори воситалари – 2023 йил 1 мартдан;

Тўртинчи гуруҳ – белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган тиббиёт буюмлари – 2025 йил 1 февралдан.
Asl Belgisi мобил иловасидан фойдаланиб, доридаги рақамли Data Matrix кодини сканерлаш орқали дори ҳақида барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин.

Мобил илова интерфейси рус ва ўзбек тилларида мавжуд.

Иловани Google Play ва App Storeʼдан юклаб олиш мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech