09:00 (17.12.2024)

839

Дори воситаларини кўп ишлатишнинг салбий оқибатлари

Бугунги кунда турли касалликларни даволашда ишлатиладиган дорилар муҳим ўрин тутади. Дорилар касалликларни назорат қилиш ва саломатликни яхшилаш учун самарали восита бўлиши мумкин.

Бироқ, дори-дармонларни мантиқсиз ва кераксиз истеъмол қилиш танага турли хил салбий таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.

Дори воситаларини қабул қилишда соғлиқни сақлаш мутахассиси томонидан белгиланган дозалар ва кўрсатмаларга аниқ риоя қилиш лозим. Бундан ташқари, беморлар дори-дармонларни мустақил равишда ишлатишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиб, дори-дармонларни нотўғри мақсадларда ишлатишдан қочишлари керак.

Дори-дармонларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатади. Баъзи дорилар, масалан, антибиотиклар, инфекцияларга қарши курашадиган микроорганизмларга қаратилган. Бироқ, бу дорилар ҳаддан ташқари ва кераксиз ишлатилса, организимга ножуя таъсир қилиши мумкин. Бу, ўз навбатида,  инфекцияларни даволашни мураккаблаштириши мумкин. Чидамли бактериялар антибиотикларга қарши самарали бўлмаган суперинфекцияларни келтириб чиқариши ва соғлиқдаги муаммоларини кучайтириши мумкин.

Дори воситаларининг ножўя таъсири маълум бир дори турига қараб фарқ қилиши мумкин. Дори-дармонларни юқори дозаларда қўллаш овқат ҳазм қилиш тизими муаммолари, жигар шикастланиши, буйраклар ва юрак муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, дори воситаларининг ўзаро таъсири ва ён таъсири танадаги номутаносиблик ва салбий реакцияларга сабаб бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech