09:11 (27.02.2023)
2391
Японияда Япония фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмалари федерацияси (Federation of Pharmaceutical Manufacturers Associations of Japan) томонидан Дори воситаларини тарғиб қилиш бўйича ихтиёрий Кодекс мавжуд.
Ҳиндистонда дори воситаларининг айрим тоифаларини реклама қилиш "Дори воситалари ҳақида"ги қонун билан тартибга солинади.
Хитойда фармацевтика маҳсулотларини реклама қилишни тартибга солувчи "Реклама тўғрисида" ги қонун мавжуд бўлиб, қонунчиликка мувофиқ, барча оммавий ахборот воситаларида истеъмолчи учун рецептсиз сотиладиган дори воситаларини реклама қилишга рухсат берилади.
Aсосий мезон кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги бўлиб, у Давлат кенгаши ҳузуридаги Дори воситаларининг айланишини тартибга солиш бошқармаси томонидан тасдиқланиши керак. Шу билан бирга, рецепт бўйича бериладиган дори воситалари фармацевтика ва тиббиёт соҳаси мутахассислари учун ихтисослаштирилган нашрларда эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ихтисослашган нашрлар учун маълумотлар кенг жамоатчиликка очиқ бўлмаслиги керак.