18:00 (18.12.2025)

51

Билим ва амалиёт уйғунлиги: “Dori-Darmon” АК ўқув-семинари

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси тизимига кирувчи дорихона ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди. Ушбу ўқув тадбирида фармацевтлар онлайн ва офлайн форматда фаол иштирок этишди.

Семинар давомида халқаро фармацевтика компанияси — Les Laboratoires Servier мутахассислари иштирок этиб, фармацевтлар учун долзарб бўлган мавзулар бўйича атрофлича маълумот бердилар.

Маълумот учун: Les Laboratoires Servier — Францияда ташкил этилган, дунёнинг 150 га яқин мамлакатларида фаолият юритувчи йирик халқаро фармацевтика компаниясидир. Компания юрак-қон томир касалликлари, онкология, эндокринология ва бошқа муҳим терапевтик йўналишларда инновацион ва юқори сифатли дори воситаларини ишлаб чиқариши билан танилган.

Ўқув-семинарда реимбурсация дастури доирасида дорихоналарнинг ўрни ва масъулияти алоҳида таъкидланди. Мутахассислар томонидан:
- реимбурсация тизимининг мазмуни,
- дорихоналар орқали аҳолига сифатли ва мақбул нархда дори воситаларини етказиш,
- фармацевтларнинг беморлар билан ишлашдаги ахборот берувчи роли каби масалалар кенг ёритиб берилди.

Қайд этилганидек, дорихона ходимлари реимбурсация дастурининг самарали ишлашида асосий бўғин ҳисобланади ва беморлар учун тўғри йўналтирувчи вазифасини бажаради.

Семинарнинг муҳим қисмларидан бири оригинал ва женерик дори воситалари мавзусига бағишланди. Мутахассислар:
➖ оригинал дорилар — илмий тадқиқотлар асосида яратилган, самарадорлиги ва хавфсизлиги клиник синовлар орқали тасдиқланган дори воситалари экани;
➖ женерик дорилар — оригинал препаратнинг патенти тугаганидан сўнг ишлаб чиқариладиган, таркиби ва таъсир механизми жиҳатидан ўхшаш дори воситалари экани;
➖ ҳар икки турдаги дориларни тўғри тушунтиришда фармацевтнинг билим ва маслаҳати бемор учун муҳим аҳамиятга эга эканига алоҳида эътибор қаратди.

Ушбу ўқув-семинар фармацевтларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, замонавий фармацевтикадаги янгиликлар билан танишиш, шунингдек, реимбурсация тизимида самарали ишлаш учун муҳим билимларни мустаҳкамлашга хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech