15:03 (02.11.2023)
1768
Дори ёки витаминларни чой билан қабул қилиш хавфли бўлиши ва соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда эндокринолог “Газета.Ру” билан суҳбатида айтиб ўтди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, чой таркибидаги кўп миқдорда бўладиган танин моддаси ошқозон-ичак трактида мувозанат бузилишига олиб келиши мумкин. Бу чой ичгандан кейин оғриққа сабаб бўлади. Чой танадан сувни тезроқ чиқиб кетишига сабаб бўлади, шунинг учун чанқоқни қондириш учун чой кўп ичилса, соғлиқ ёмонлашиши мумкин. Чойда мавжуд бўлган кофеин эса уйқу билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.
Витаминлар кўпинча чой билан ичилади ва бу, экспертнинг таъкидлашича, уларнинг самарадорлигини пасайтиради, чунки танин улар билан реакцияга киришиб, эримайдиган бирикмалар масалан, сўрилиши жуда қийин бўлган темир қўшимчалари ҳосил қилади. Шу билан бирга, чой антидепрессантларнинг таъсирини кучайтиради ва бу ҳаддан ташқари ҳаяжонланишга олиб келиши мумкин.