12:00 (25.10.2023)
1758
АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорлик субъектларига фармацевтика фаолияти учун давлат стандарти жорий этиш билан боғлиқ янгиликлар ҳақида маълумот берилди.
2023 йил 9 ойи давомида Зарур амалиётлар марказига фармацевтик инспекциялар ўтказиш юзасидан жами 269 та ариза келиб тушган бўлиб булардан 19 таси маҳаллий корхоналарда ва 98 таси хорижий корхоналарда GMP инспекцияси ўтказиш бўйича, 148 таси маҳаллий дистрибюторларда GDP инспекцияси ўтказиш бўйича, 1 таси ҳусусий божхона омборҳонасида GSP инспекцияси ўтказиш бўйича ва 3 таси дорихоналарда GPP инспекцияси ўтказиш бўйича келиб тушган.
Ушбу аризалар асосида 14 та маҳаллий корхоналарда ва 22 та хорижий корхоналарда GMP юзасидан, 114 та маҳаллий дистрибюторларда GDP юзасидан ҳамда 1 та ҳусусий божхона омборҳонасида GSP юзасидан фармацевтик инспекция ўтказилган.
Ўтказилган инспекциялар натижасида 11 та маҳаллий ва 5 та хорижий корхоналарга GMP сертификатлари, 87 та маҳаллий дистрибюторларга GDP сертификатлари ва 1 та ҳусусий божхона омборхонасига GSP сертификати тақдим қилинган.
Шунингдек, 1 та маҳаллий ва 1 та хорижий корхонага GMP сертификати ҳамда 4 та маҳаллий дистрибюторга GDP сертификати тақдим қилиш рад этилган.
Ўтказилган инспекция назоратлари асосида 12 та GMP, 3 та GDP ва 1 та GLP сертификатлари амал қилиш муддатлари инспекция мобайнида аниқланган номувофиқликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилган бўлиб, ҳозирда ушбу сертификатлар сони 1 та GDP ҳамда 1 та GLP сертификатини ташқил қилмоқда.
Бугунги кунда республикада дори воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар сони 82 тани ташкил этиб, уларнинг 40 тасида, жами 147 та ишлаб чиқариш линияларида “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP” “Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти талаблари жорий қилинган.
Фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи 600 га яқин маҳаллий корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг 117 тасида “Зарур дистрибюторлик амалиёти - GDP” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти талаблари жорий қилинган.
Клиник олди тадқиқотлар ўтказувчи лабораториялар сони 6 тани ташкил этиб, улардан 1 тасида “Зарур лаборатория амалиёти - GLP” сертификати мавжуд.
Клиник тадқиқотлар ўтказувчи клиник базалар сони 88 та, фармацевтика маҳсулотларини чакана реализация қилувчи дорихоналар сони 16 мингга яқин бўлиб уларнинг бирортаси ҳам “Зарур клиника амалиёти - GCP” ва “Зарур дорихона амалиёти – GPP” сертификатларини олмаган.
Президент фармонларига асосан 2024 йил 1 январга қадар фармацевтика сохасида фаолият юритаётган барча корхона ва ташкилотлар GхP давлат стандарти талабларини ўз иш фаолиятларига жорий этишлари белгилаб қўйилган.