17:13 (26.04.2024)
747
Жорий йилнинг 25 апрель куни Агентлик биносида Болгариянинг “Integra DD” МЧЖ корхонаси таъсисчиси болгариялик Жаноб Манджуков Ивайло ва Болгария Республикасида Ўзбекистон Республикасининг фахрий консули, бош директор Манджуков Ивайло Петров билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Жаноб Манджуков Ивайло 2016 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Integra DD” қўшма корхонаси лойиҳасининг жорий ҳолати ҳақида гапириб ўтди. Сўнгра Ўзбекистон билан қўшма корхонанинг “Integra DD” лойиҳаси тақдимотини қилди. Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган қўшма корхона GMP сертификатини, лицензияни ўз вақтида тақдим этилгани ва бугунги кунда барча талабларга риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттираётганини билдирди.
Маълумот учун: "Integra DD" 2013 йилда Самарқанд шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган, инъекцион эритмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2021 йилда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP» сертификатини олди. Фаол инвестиция дастури доирасида корхонага 2021 йилда хорижий инвесторлар маблағлари жалб этилиб, “Integra DD” Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонасига айлантирилди. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 60 миллион дона ампулани ташкил этади.
Шунингдек, учрашув давомида Жаноб Манджуков Ивайло Софияда Ўзбекистоннинг фахрий консуллигининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш учун қилинаётган ҳаракатларини айтиб ўтиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истагини билдирди. Учрашув якуни бўйича томонлар келгусида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланишига келишиб олинди.