14:38 (28.03.2024)
1242
ФДА тиббиёт муассасаларига Хитойда ишлаб чиқарилган шприцлардан фойдаланмасликни тавсия қилади.
ФДA 2023 йилда пластик шприцлардаги нуқсонлар ҳақида 4000 дан ортиқ хабарлар олганини ва бу шприцлар нафақат хитойда балки бошқа давлатларда ҳам ишлаб чиқарилганлигини айтди.
ФДА Aмерика Қўшма Штатларида рухсатсиз пластик шприцларни ишлаб чиқарадиган ва тарқатадиган Хитой компанияларига учта огоҳлантириш хати юборди.
"Бизнинг давом этаётган баҳолашимиз Хитойда ишлаб чиқарилган пластик шприцларда сифат муаммоси мавжудлигини ва уларнинг Қўшма Штатларда тарқалиши биринчи маълум бўлганидан кўра кенгроқ эканлигини тасдиқлади", деди агентлик.
Натижада, ФДA етказиб берувчилар, истеъмолчилар ва тиббий хизмат кўрсатувчи провайдерларга зудлик билан бошқа шприцларга ўтишни тавсия қилиш учун хавфсизлик бўйича огоҳлантиришни янгилади.