12:51 (04.03.2024)

1249

ФДА Ҳиндистондаги дори ишлаб чиқариш корхоналари текширувларини кучайтиради

АҚШ дори воситаларини тартибга солувчи орган дори сифати билан боғлиқ хавотирлар кучайиб бораётган бир шароитда 2024 йилда Ҳиндистон дори ишлаб чиқарувчи заводларида текширувларни кўпайтирмоқчи. Бу ҳақда АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДА) топ-менежери Реутерсга маълум қилди.

Бу Ҳиндистоннинг 42 миллиард долларлик фармацевтика саноати глобал миқёсдаги иштирокини кенгайтириш учун қандай ҳаракат қилаётган ва мамлакат ҳукумати дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга жаҳон стандартларига жавоб берадиган энг яхши ишлаб чиқариш амалиётини жорий этишга ундаётган бир пайтда содир бўлмоқда.

Ҳиндистондаги ФДА мамлакат директори Сара МакМуллен сешанба куни "Биз текширувлар сонини кўпайтириш учун бор кучимиз билан ишлаяпмиз", дея айтиб ўтди. Унинг қўшимча қилишича, Ҳиндистон фармацевтика саноати мувофиқликни яхшилаш учун автоматлаштиришга кўпроқ сармоя киритиши керак.

Бироқ, Ҳиндистон заводларини ишлаб чиқариш стандартларига риоя қилишда намуна қилиб кўрсатиб бўлмайди. Айнан 2022 йилда Ҳиндистондан олиб келинган сироплар кўплаб ёш болаларнинг ўлимига сабаб бўлганди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech