17:33 (21.05.2024)
1154
Ғарбда FLiRT гуруҳидаги коронавирус штаммлари тарқалмоқда, улар ёзда касалланиш даражаси ўсишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, олимлар тахмин қилишича, “омикрон”дан мутация қилган FLiRT гуруҳи штаммлари касалхонага ётқизиш ҳолатлари кўпайишига ёки касалликнинг оғир кечишига олиб келмайди.
АҚШда март бошида юзага келган KP.2 штамми етакчилик қилмоқда. У FLiRT гуруҳига киради — ушбу сўз мутациянинг штаммларнинг генетик кодидаги номидан келиб чиққан. АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига кўра, 11 майга қадар бўлган икки ҳафта ичида KP.2 28,3 фоиз ҳолатларда аниқланган. Март бошида эса атиги 3,8 фоиз ҳолатларда бўлган. Тарқалиш бўйича иккинчи штамм KP.1 бўлди (7,6 фоиз).
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, FLiRT штаммлари Европанинг 14 та мамлакати ва Исроилда аниқланган. Олимлар фикрича, ушбу штаммлар касалхонага ётқизиш ёки касалликнинг оғир кечишига олиб келмайди.
FLiRT’га хос симптомлар коронавирус учун стандартдир. Бу иситма, йўтал, бурун битиши ёки оқиши, томоқ оғриши, таъм ёки ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши.