14:50 (09.01.2024)
792
"Бухоро Дори-Дармон" масъулияти чекланган жамияти «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» сертификатини олди.
Аввалроқ, "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва тизимдаги "Фарғона Дори-Дармон", "Тошкент вилоят Дори-Дармон" ва "Самарқанд Дори-Дармон" акциядорлик жамиятлари, "Қорақалпоқ Дари-Дармак", "Қашқадарё Дори-Дармон" ҳамда “Ўзбекистон дори таъминоти" масъулияти чекланган жамиятлари «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» сертификатини олганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бу эса компаниянинг давлат харид танловларида иштирок этишини таъминлайди. Шунингдек, дистрибюторликнинг барча босқичларидаги фаолияти, яъни дори воситаларини ишлаб чиқарувчидан то истеъмолчига етиб боргунича бўлган барча босқичлар ишончли, самарали эканлигини кафолатлайди.