15:00 (04.09.2024)

1127

ЖССТ: 2050-йилга бориб дунёда саратон билан касалланиш даражаси 77 фоизга ошади

ЖССТ саратон бўлимининг сўнгги маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб саратон касаллигининг 35 миллиондан ортиқ янги ҳолатлари қайд этилади, бу 2022 йилга нисбатан 77 фоизга кўп демакдир.

Шу билан бирга, саратон касаллигидан вафот этганлар сони 18 миллион кишидан ошади. Мутахассислар ушбу тенденциянинг асосий сабаблари сифатида аҳоли сонининг кўпайиши ва уларнинг қариши, шунингдек, носоғлом турмуш тарзини (тамаки чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва семириб кетиш) келтиришмоқда. Шу сабабли, даромади паст бўлган мамлакатларда саратон касаллиги ва ўлимнинг энг катта пропорционал ўсиши кутилмоқда. ЖССТ прогнозларига кўра, бундай мамлакатларда охирги кўрсаткич деярли икки баравар кўпаяди.

Ўпка саратони дунёдаги энг кенг тарқалган саратон ташхиси бўлиб, янги ҳолатларнинг 12,4 фоизини ва ўлимнинг 18,7 фоизини ташкил қилади. Aёлларда кўкрак бези саратони иккинчи энг кенг тарқалган шаклдир. Бу ҳолатларнинг 11,6% ни ташкил қилса-да, ўлимнинг 7% дан камроғига сабаб бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech