17:50 (11.12.2024)
743
“Зарур дорихона амалиёти – GPP” талабларига мувофиқлик бўйича ўтказиладиган фармацевтик инспекциядан ўтиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
1-БОСҚИЧ
Дорихона, яъни ариза берувчи - GXP марказга:
1) Кузатув хати
2) Ариза
3) Сифат бўйича қўлланма
4) СОП (СОЖ)лар рўйхатини тақдим этади.
2-БОСҚИЧ
1) Зарур амалиётлар маркази (GXP марказ) ва дорихона (ариза берувчи) ўртасида шартнома тузилади. Дорихоналарга шартномалар didox.uz платформаси орқали юборилади;
2) Хизматлар тўлови амалга оширилгандан сўнг дорихона томонидан тақдим этилган ҳужжатлар экспертизадан ўтказилади;
3) Зарур амалиётлар маркази - дорихона (ариза берувчи) билан фармацевтик инспекция ўтказиш муддатларини келишиш учун унга инспекция дастурини йўллайди.
3-БОСҚИЧ
1) Бу босқичда бевосита жойига чиқилиб, инспекторлар томонидан фармацевтик инспекция ўтказилади;
2) Ўтказилган фармацевтик инспекция юзасидан ҳисобот тузилади ва тузилган ҳисобот дорихонага тақдим этилади;
3) Ҳисобот ижобий бўлган тақдирда қарор қабул қилинади ва дорихонага сертификат берилади.
4-БОСҚИЧ
Бу босқич дорихонада инспекция жараёнида номувофиқлик аниқлангандан кейинги ҳатти-ҳаракатлар бўлиб, дорихона (ариза берувчи) аниқланган номувофиқликларни бартараф этувчи, тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар (CAPA) режасини тузади ҳамда режа ижросини таъминлаб, GxP марказга қайта мурожаат этади.
5-БОСҚИЧ
1) Зарур амалиётлар (GXP) маркази тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасини ҳамда номувофиқликлар бартараф этилганлигини дорихонага борган ҳолда ўрганиб чиқади (инспекция - номувофиқликлар даражасига қараб онлайн ўтказилиши ҳам мумкин);
2) Фармацевтик инспекция натижасида аниқланган номувофиқликлар белгиланган муддат ичида бартараф этилганлиги ҳолатидан келиб чиқиб қарор қабул қилинади;
3) Ижобий қарор якунида дорихонага сертификат берилади.
Эслатма: GPP cертификатнинг амал қилиш муддати - 3 йил.