17:54 (23.02.2024)

1264

GPP миллий талабларига мувофиқлик бўйича инспекциядан ўтиш жараёни неча босқичдан иборат?

Маълумки, Президент Фармонига мувофиқ, 2025-йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар, 2026-йил 1-январга қадар бошқа дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги белгиланди.

Хўш, "Яхши дорихона амалиёти - GPP" талабларига мувофиқлик бўйича ўтказиладиган фармацевтик инспекциядан ўтиш неча босқичда амалга оширилади?

"Яхши дорихона амалиёти - GPP" талабларига мувофиқлик бўйича ўтказиладиган фармацевтик инспекциядан ўтиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

1-босқичда ариза берувчи ҳужжатлаштирилган стандарт операцион жараёнлар ва сифат менежменти тизими жараёнлари рўйхатини ишчи органга бевосита, почта ёки интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим қилади.

2-босқичда Зарур амалиётлар маркази ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади.

Хизматлар тўлови амалга оширилгандан сўнг тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказилади. Зарур амалиётлар маркази ариза берувчи билан фармацевтик инспекция ўтказиш муддатларини келишиш учун унга инспекция дастурини йўллайди.

3-босқичда фармацевтик инспекцияни бевосита жойига чиқиб ўтказади. Ўтказилган фармацевтик инспекция юзасидан ҳисобот тузади ва ариза берувчига тақдим этади. Ҳисобот ижобий бўлган тақдирда қарор қабул қилади ва сертификатни беради;

4-босқичда Aриза берувчи номувофиқлик бўлган тақдирда, номувофиқликларни бартараф этиш ҳамда тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасини тузади ҳамда режа ижросини таъминлаб, ишчи органга қайта мурожаат этади.

5-босқичда Зарур амалиётлар маркази тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракат режасини ҳамда номувофиқликлар бартараф этилганлигини жойнинг ўзига борган ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда фармацевтик инспекция натижасида аниқланган номувофиқликлар белгиланган муддат ичида бартараф этилганлиги ҳолатидан келиб чиқиб қарор қабул қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech