16:50 (07.02.2023)

2561

Ҳиндистон дори воситаларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш учун қарийб  80 млн АҚШ доллари йўналтиради

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавианинг такидлашича, 2021-2022 йилларда  89 минг дори намуналари синовдан ўтказилган ва уларнинг  2500 дан ортиғи стандартларга жавоб бермаган, 380 га яқини қалбаки эканлиги аниқланган.

 Ҳиндистонда 89 000 га яқин дори намуналари синовдан ўтказилган бўлса, 2 500 дан ортиғи стандартларга жавоб бера олмаган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа маълум қилди, дея хабар бермоқда  Reuters.  380 га яқин намуналар сохта эканлиги аниқланган.

Ҳиндистон ҳукумати Соғлиқни сақлаш вазирлигига дори воситаларини тартибга солиш тизимини мустаҳкамлаш, жумладан, янги дори воситаларини синовдан ўтказиш учун лабораториялар ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш учун 80 миллион долларга яқин маблағ ажратди.

Сўнгги 10 йил ичида Ҳиндистоннинг фармацевтика маҳсулотлари экспорти икки бараварга ошиб, 2021-2022 йилларда 24,5 млрд. долларни ташкил этди. 

Бироқ Ўзбекистонда 20 нафар, Гамбия ва Индонезияда 200 нафар боланинг таркибида этиленгликол борлиги аникланган болалар учун иситмани туширувчи сиропларни қабул қилганлиги сабаб вафот этгани, Ҳиндистоннинг “дунё дорихонаси” обрўсига путур еказди, деб такидлайди  Reuters.

The Hindu BusinessLine хабарига кўра, Ҳиндистоннинг Global Pharma Healthcare компанияси ҳам ўтган ҳафтада AҚШда ножўя таъсирларнинг 55 та ҳолати, жумладан, кўз инфекциялари, кўришнинг доимий йўқолиши ва битта ўлим ҳолати қайд этилгани сабабли кўз томчиларининг барча партияларини қайтариб олишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, январ ойи охирида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дори ишлаб чиқарувчиларни хомашё сифати ва ишлаб чиқариш жараёни назоратини кучайтиришга чақирган эди. Ҳукуматлар сифатсиз ва қалбаки дори воситаларига қарши курашиш учун қонунлар қабул қилишлари, шунингдек, норасмий бозорлари устидан назоратни кучайтиришлари керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech