12:18 (11.07.2023)

2233

Ҳиндистонда қаровсиз итларда одамлар учун хавфли замбуруғ тури аниқланди

Макмастер университети олимлари Ҳиндистонда дорига чидамли Candida auris замбуруғининг биринчи жонли маданиятини топдилар. Ҳиндистондаги уйсиз итлар инфекциянинг ташувчисига айланди. Бу ҳақда Journal of Fungi журнали хабар бермоқда.

Candida auris кўплаб замбуруғга қарши дориларга чидамлидир. Инфекцияланган беморларнинг аҳволи жуда оғир бўлади ва ҳар учинчи бемор ҳаётдан кўз юмади.

Олимларнинг таъкидлашича, уйсиз итлар Candida aurisнинг дорига чидамли штаммларини ташувчиларидир. Лекин уй ҳайвонлари орқали ҳам бу замбуруғни юқтириш мумкин. Тадқиқотчилар Делидаги бошпаналардан 87 та итнинг тери намуналари ва қулоқларини ўрганишди. Уларнинг ярми (42 та) уйсизэеди ва сурункали тери касалликлари аниқланганлиги учун интенсив терапия бўлимига ётқизилди. Тўртта итнинг қулоқ каналларида дориларга чидамли Candida auris замбуруғи борлиги аниқланди.

Олимлар Candida auris қўзғатувчиси кенг тарқалган ҳудудларда тўрт оёқли дўстларнинг хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатишни маслаҳат беришади. Замбуруғ одамдан одамга осонлик билан юқади. Aммо ҳайвонлардан ҳайвонларга қанчалик тез юқишини айтиш қийин. Мақола муаллифлари изланишларни давом эттириш кераклигини таъкидлаб ўтишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech