15:46 (29.01.2024)

1471

Ҳиндистон дори ишлаб чиқаришнинг янги стандартларини жорий қилади

Ҳиндистон ҳукумати янги қарорни эълон қилди, унга кўра маҳаллий фармацевтика корхоналари ишлаб чиқаришнинг янги стандартларга ўтишлари керак. Соҳани тартибга солувчи ташаббусларга бир неча мамлакатларда ҳинд йўтал сиропларини қабул қилган болаларнинг ўлими сабаб бўлди, дея хабар бермоқда Reuters.

"Ишлаб чиқарувчилар фармацевтика маҳсулотларини фойдаланиш учун яроқли эканлиги, лицензиялаш талабларига жавоб бериши ва хавфсизлигини, шунингдек сифати ёки самарадорлиги етарли бўлмаганда беморларнинг ҳаётини хавф остига қўймаслигини таъминлаш учун дори воситаларининг сифати бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак", - дейилади хабарномада.

Бундан ташқари, компаниялар энди тайёр маҳсулотни бозорга ингредиентлар синовидан "қониқарли натижалар" олгандан сўнг чиқаришлари мумкин, шу билан бирга оралиқ ва тайёр маҳсулотларнинг етарли миқдордаги намуналарини қайта синовдан ўтказиш ёки партияни текшириш учун сақлаб қолишлари керак.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги август ойида 2022-йил декабрдан бери 162 та дори ишлаб чиқарувчи заводда текширувлар ўтказилганлиги ва “келаётган хомашё синовдан ўтказилмагани” аниқланганини маълум қилган. Ҳиндистондаги 8500 та кичик корхоналарнинг чорак қисмидан камроғи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) томонидан белгиланган дори ишлаб чиқариш халқаро стандартларига жавоб беради.

Йирик ишлаб чиқарувчилар бу муаммоларни олти ой ичида, кичиклар эса 12 ой ичида бартараф этишлари керак. Кичик компаниялар янги стандартларга жавоб бериш учун катта инвестиция кераклигини айтиб, муддатни узайтиришни сўрашган, чунки уларнинг кўпчилигида қарздорлик мавжуд, дейилади хабарда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech