09:48 (30.09.2022)

2776

Инсулинни организмга “укол”сиз етказиб берувчи робот-капсула яратилди

Қандли диабетнинг биринчи туридан азият чекувчи беморлар мунтазам инсулин моддасини қабул қилишлари лозим. Аммо инъекция шаклидаги бу гармон тери остига юборилиши боис мазкур жараён кўпчилик учун қийинчилик туғдириши табиий.  

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришичаАҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари ушбу муаммо ечимини топиш мақсадида изланишлар олиб борган. Натижада организмга инсулин ва бошқа дори воситаларини “укол”сиз етказиб берувчи махсус робот яратилди.  

Янги “RoboCap” қурилмасининг кўриниши худди дори капсуласига ўхшаш. Унинг бир учига зарур препарат резервуари ўрнатилган. Иккинчи томонидан эса мосламани ҳаракатлантирувчи, уни ошқозон кислотасидан ҳимоя қиладиган ва ичак шиллиқ қаватларидан ўтишига имкон берувчи митти механизм жой олган. Қурилма юзаси желатин моддаси билан қопланган.

Олимлар “RoboCap”ни жониворларда синаб кўрди. Мослама ҳайвонлар организмига инсулин ва бошқа зарур препаратларни безиён ва самарали етказиб бериш вазифасини тўлақонли уддалади.

Энди инновацион ишланма инсонларда клиник синовдан ўтказилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech