11:59 (25.04.2024)
1212
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) бўйича катталар учун тиббий ёрдам стандартини янгилади. Янги стандартдаги дори воситалари рўйхати 61 тадан 33 тагача қисқартирилди, антибиотиклар ва кортикостероидлар бутунлай чиқариб ташланди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўткир респираторли вирусли инфекциялар билан касалланган катта ёшли беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш стандарти тасдиқланди, ўзгартиришлар 2024 йил 18 мартдаги 127н-сон буйруғи билан тасдиқланган, 22 апрелда рўйхатга олинган.
Ҳужжат билан вазирликнинг 2012-йил 7-ноябрдаги “Оғир даражадаги ўткир респиратор вирусли инфекция учун ихтисослаштирилган тиббий ёрдам стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги 657н-сон буйруғи бекор қилинган. Янги тартиб ЎРВИни оғирлик даражасини кўрсатмасдан ташхис қўйиш ва даволашни тартибга солади. Шу муносабат билан эски тартибда кўрсатилган антибиотиклар ва кортикостероидлар янги ҳужжатда кўрсатилмаган.
Ўз кучини йўқотган стандартда дорилар номи ёзилган 61 та банд, жумладан левофлоксацин, сефоперазон, гентамицин ва бошқалар антибиотиклар мавжуд эди. Янги буйруқда 33 та номдаги дори воситалари киритилган бўлиб, улар вирусга қарши кагоцел, риамиловир, умифеновир ва тилорон, яллиғланишга қарши ибупрофен ва оғриқ қолдирувчи парацетамолни ўз ичига олади.
Янги ва эски стандартда келтирилган дори-дармонлар рўйхатида фақат тўққизта банд мос келади:
- имидазолилэтанамид пентандиоик кислота,
- тилорон,
- меглюмин акридонацетат,
- ибупрофен,
- диазепам,
- натрий хлорид,
- амброксол,
- ацетилцистеин,
- хлоропирамин.
Бундан ташқари, кучини йўқотган тартибда фақат битта нозология кўрсатилган, янги рўйхат 22 та дандга кенгайтирилган. Бемор қабулга келиши мумкин бўлган шифокорлар рўйхати ҳам бештадан саккизтага ўзгартирилди. Шу билан бирга, лаборатория тадқиқот усуллари рўйхати 30 тадан 11 тага қисқартирилди. Даволаш муддати 15 кундан етти кунгача қисқартирилди, амбулатор ёрдам кўрсатиш шартлари қўшилди.