16:50 (07.03.2024)
1352
21,5 дюймли "Anura MagicMirror" кўзгуси датчиклар ёрдамида 30 сония ичида одамнинг юзини сканерлайди. Трансдермал оптик тасвирлаш технологияси қон оқимидаги ўзгаришларни қайд этиш имконини беради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қурилма қон босими, юрак уриши ва нафас олиш тезлиги, юз терисининг ёши ҳақида маълумот беради. Кўзгу диабет, юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан инсульт ва бошқа патологияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши хавфини баҳолаши мумкин.
"Anura MagicMirror" кўзгуси Канаданинг "NuraLogix" тиббиёт компанияси томонидан "Consumer Electronics Show (CES) 2024"да тақдим этилди.