14:59 (18.03.2025)
457
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар бўйича комиссияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига мувофиқ, бешта янги психоактив моддалар ва битта дори воситасини халқаро назоратга олишга қарор қилди.
Тегишли тавсиялар ЖССТнинг дори воситаларига қарамлик бўйича эксперт қўмитаси томонидан тайёрланган. Халқаро экспертлардан иборат қўмита томонидан психоактив моддаларнинг жаҳон бозорида айланиши ва бу моддаларнинг аҳоли саломатлиги учун зарарлари бўйича тўпланган далиллар таҳлил қилинган.
"ЖССТ га тиббий мақсадларда фойдаланиш учун аниқ кўрсатмаларга эга бўлмаган, инсон ва жамоат саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи бундай моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар юборилган. Комиссия бу моддаларни тегишли рўйхатга киритганидан мамнунмиз. Умид қиламизки, мамлакатлар ва жамоатчилик огоҳликни кучайтиради ва аҳолининг заиф қатламларини, айниқса, ёшларни ушбу моддалар айланишидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради”– деди ЖССТ тиббий маҳсулотларни тартибга солиш ва стандартлаштириш департаменти директори доктор Деус Мубангизи.
Халқаро назоратга олинган янги психоактив моддалар ва битта дори воситаси:
- N-пирролидин-протонитазен, муқобил номи протонитазепин-синтетик опиоиддир. Истеъмол қилиш танага жиддий зарар етказиши, шу жумладан ўлимга олиб келиши мумкин. Ушбу модданинг терапевтик қўлланилиши маълум эмас;
- N-пирролидин-метонитазен, муқобил номи метонитазепин- синтетик опиоиддир. Метонитазепамдан фойдаланиш инсон танасига жиддий зарар етказиши, шу жумладан ўлимга олиб келиши ҳақида далиллар мавжуд. Ушбу модданинг терапевтик қўлланилиши маълум эмас;
- этонитазепин, муқобил номи N-пиперидинил-этонитазен, синтетик опиоиддир. Ушбу моддадан фойдаланиш танага жиддий зарар етказиши ва ўлимга олиб келиши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд. Ушбу модданинг терапевтик қўлланилиши маълум эмас;
- N-дезэтил-изотонитазен, муқобил номи норизотонитазен- синтетик опиоид. Сохта дори воситаларида топилган. Камида иккита минтақада гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш сабабли касалхонага ётқизилганлиги ва ўлим ҳолати ҳақида хабар берилган. Соғликка жиддий зарар етказиши ва ўлимга олиб келиши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд. Ушбу модданинг терапевтик қўлланилиши маълум эмас.
-гексагидроканнабинол, ёки ГГК, ярим синтетик каннабиноиддир. ГГК устидан халқаро назоратнинг зарурлиги, аҳоли саломатлигига етказадиган зарари ва ижтимоий муаммо эканлиги ҳақидаги далиллар билан тасдиқланган.
- кариcопродол, марказий таъсирга эга миорелаксант, монопрепарат шаклида, шунингдек, комбинацияланган дориларнинг бир қисми сифатида сотилади. Фармацевтика саноатида таблетка шаклида ишлаб чиқаради, қалбаки дори воситаларида ва оқ кукун ҳолида ҳам учрайди. Бир қатор мамлакатларда карисопродолни тиббий бўлмаган ҳолда қўллаш аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдириши ҳақида далиллар кўпайиб бормоқда.