15:55 (16.08.2024)
585
“Dori-Darmon” АКнинг Тошкент шаҳридаги 7 та дорихонасига “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан GPP сертификати берилди. Булар:
1. Мирзо-Улуғбек туманидаги 6-дорихона шахобчаси
2. Чилонзор туманидаги 7-дорихона шахобчаси
3. Мирзо-Улуғбек туманидаги 2-дорихона шахобчаси
4. Чилонзор туманидаги 32-дорихона шахобчаси
5. Мирзо-Улуғбек туманидаги 51-дорихона шахобчаси
6. Мирзо-Улуғбек туманидаги 53-дорихона шахобчаси
7. Яккасарой туманидаги 17-дорихона шахобчаси
Яқин кунларда яна 3 та дорихона GPP сертификатини олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони 2-иловасига биноан, 2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган.