12:21 (12.08.2024)
644
“Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан “Қашқадарё Дори-дармон” МЧЖ тизимидаги 6, 11, 41, 17-сон дорихона шахобчаларига GPP сертификати топширилди.
Аввалроқ, “Қашқадарё Дори-дармон” МЧЖ тизимидаги 15-сон дорихонага ҳам “Зарур дорихона амалиёти-GPP” талабларига мувофиқлик сертификати берилган эди.
Бугунга қадар жамиятнинг 4 та дорихонаси GPP сертификатига эга бўлди.
2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган.
GPP сертификатини олиш бўйича ишлар компания ва тизимдаги жамиятларда жадаллик билан давом этмоқда.