14:52 (17.04.2024)

1181

Йод танқислиги кимлар учун хавфли?

Ҳомиладор аёлларнинг танасида йод етишмаслиги уларнинг соғлиғига ва ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир қилади.

Мутахассисларнинг фикрича, йод танқислиги боланинг ақлий ривожланиши ва бачадонда ҳомиланинг шаклланишида бузилишларга олиб келиши мумкин. Катталарда бу қалқонсимон безнинг дисфункциясига, барча органлар ва тизимларнинг тартибга солиниши бузилишига олиб келиши мумкин.

Маълумотларига кўра, инсон организмида йод танқислиги катталарда 65%, болаларда 95% қалқонсимон без касалликларига сабаб бўлади. Натижада ҳар йили 3 миллиондан ортиқ катталар ва 400 мингга яқин болалар ихтисослаштирилган эндокринологик ёрдамга муҳтож бўлади.

Асабийлашиш, чекиш, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва баъзи дорилар ҳам қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Ривожланаётган касаллик юзнинг шишиши, терининг ранги оқариши ёки сарғайиши, умумий заифлик, нормал овқатланиш билан тана вазнининг ўзгариши, терлаш ва ошқозон-ичак трактидаги бузилишлар билан номоён бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech