14:51 (23.04.2024)
998
Нидерландияда организмида коронавируснинг кўплаб мутациялари сабаб вафот этган Амстердамлик кекса фуқаро ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
2022 йил феврал ойида пенсионер Covid-19 нинг "омикрон" штаммини юқтириб олди. У касалхонага ётқизилган ва эмланган, аммо унинг танаси антитела ишлаб чиқармаган. Эркак экспериментал дори билан даволанган ва кейинчалик маълум бўлишича, уни қабул қила бошлаганидан роппа-роса уч ҳафта ўтгач, "омикрон" барқарор мутацияни ривожлантирган.
Касаллик лейкемия ва суяк илиги касалликлари билан мураккаблашган, дейди шифокорлар. Умуман олганда, бемор 613 кун давомида касаллик билан курашди ва шу вақт ичида вирус унинг танасида тахминан 50 марта мутацияга учради. Кекса фуқаро ўтган йилнинг кузида вафот этган, деб ёзади New York Post.