17:40 (28.11.2023)
1199
Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва ташкилотларининг қайта алоқа тизими самарадорлиги даражасини баҳолаш мақсадида “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш вазифаси юклатилди.
“Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбири:
-давлат органлари ва ташкилотларидаги ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш мақсадида ўтказилади.
Агентликнинг масъул ходимлари томонидан алоқа воситаларидан (телефон қўнғироқлари, электрон почта ва бошқа алоқа каналлари) фойдаланган ҳолда масофавий тартибда ўтказилади.