15:00 (05.07.2024)

627

Коррупция- ривожланишга тўсиқ

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси “Комплаенс-назорат” хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарори ҳамда компаниянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида  “Ўзбекистон Дори таъминоти” МЧЖ раҳбар ва ходимлари иштирокида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда “Комплаенс-назорат” хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов компания бошқарув раиси томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу билан биргаликда компания тизимида содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларини қайд этиб, келгусида доимий равишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилинишини назорат қилиш борасида Комплаенс-назорат хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан доимий ҳамкорликда ишларни олиб бораётганлиги юзасидан тўхталиб ўтди.

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Кузатув кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралида янгидан қабул қилинган “Комплаенс-назорат хизмати тўғрисида”ги Низоми билан таништириб, “Комплаенс-назорат” хизмати асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 5 июнь санасидаги ПҚ-210-сонли қарори билан таништирилиб, ушбу қарорда юклатилган вазифалар тушунтирилди.

Йиғилишда якунида соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилиш ва ходимларни ўзларига юклатилган вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширишлари орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишлари мумкинлиги бўйича тушунтиришлар  берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech