14:53 (08.11.2024)
347
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шаҳардаги Фурқат кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган “BESTUNE T 99” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.Х. ва бошқаларга тегишли 2 дона полипропилен қопда инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 1 359 дона “Тропикамид”, 3 360 дона “Регапен” ва 10 дона “Селофен” номли дори воситалари ҳамда 1 дона идишга қуйилган рангсиз суюқлик борлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.