17:37 (27.07.2023)
2219
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИББнинг Учтепа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.И.нинг ёнида полиэтилен пакетда жами 73 дона оқ қизил рангли капсулада кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: