09:00 (29.03.2024)

839

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда “Z.Ch.” хусусий корхонаси савдо дўконида фуқаро М.Ш. ноқонуний дармад орттириш мақсадида 3 хил турдаги 192 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.А.га 690 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан яна 22 хил турдаги жами 3 613 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ  Қ.О. “Наво” МФЙ ҳудудидаги  савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 10 хил турдаги жами 2 200 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Шарқ” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро А.И. жами 42 дона “Тропикамид” ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳамда ўткир ҳидли мумсимон моддани Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech