11:55 (03.06.2024)

645

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишинг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Қ.С.” МЧЖга қарашли дўкон сотувчиси Ж.Р. фуқаро Г.Б.га жами 15 қути “Редукцин лайт” ва “Горячий перец” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб,  фуқаро Ж.Р.дан умумий қиймати 15,3 млн сўмлик жами 818 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “J.O’.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Н.О. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 50 дона “TEBANTIN” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини Қ.А.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech