09:47 (27.01.2023)

2501

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Х. 4 дона “Герика”, 1 дона “Тропикамид” ва 1 дона “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.Жга 400 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан 140 дона “Селофен”, 99 дона “Тропикамид” ва 43 дона “Герика” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech