12:00 (02.07.2025)

84

Дунё бўйлаб болаларни эмлаш жараёни хавф остида

Болаларни ҳаёт учун хавфли бўлган турли хил касалликларга қарши эмлаш жараёни сўнгги йигирма йил ичида анча сустлашган, айрим мамлакатларда эса камайган. Бу маълумотни BBC тарқатган.

Вазият коронавирус пандемияси туфайли янада ёмонлашди ва миллионлаб бола қизамиқ, сил, полиомиелит каби хасталиклардан ҳимоясиз қолди.

Тадқиқотчилар барча давлатлар вакцина билан таъминланиши учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирмоқда. Болалар саломатлиги бўйича мутахассислар эмлаш дастурларини молиялаштирадиган халқаро ёрдам бюджетлари қисқариши туфайли аҳвол мураккаблашаётганини айтмоқда.

100 га яқин мамлакатда қизамиққа қарши эмлаш камайган. Бой ва кам даромадли мамлакатларда эмлаш ставкаси билан боғлиқ сезиларли тафовут сақланиб қолмоқда.

Ҳисоб-китобга кўра, 1974 йилдан буён тўрт миллиарддан кўп бола эмланган. Натижада дунё бўйлаб тахминан 150 миллион ўлимнинг олди олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech