14:45 (14.03.2024)
1405
Aмерикалик олимлар гапиролмайдиган инсонларни гапиришига ёрдам берадиган инновацион ямоқни тақдим этишди. Қурилма сунъий интеллект ёрдамида томоқ-халқум мушаклари ҳаракатларини ёзиб олади ва уларни нутққа айлантиради.
Кичкина пластир терига ёпиштирилади. У танга ўлчамида, сув ўтказмайди ва вазни етти граммдан ошмайди.
Пластир ҳалқум мушаклари ҳаракатини электр сигналларига айлантиради, кейин машина ўрганиш алгоритми орқали нутққа таржима қилинади. У беморда ҳатто овоз пайчалари шикастланган бўлса ҳам самарали ишлайди.
Калифорния университети жамоаси пластирни саккизта кўнгиллида синаб кўрди. Улардан бир нечта ибораларни айтиш сўралган. Шу билан бирга улар туриш, юриш ва югуриш орқали қурилманинг ҳаракатланаётганда ишлаш қобилиятини намойиш этишди.
Пластир 95% ҳолларда ибораларни тўғри айтиб бера олди. Олимларнинг таъкидлашича, у ҳозирча фақат олдиндан ёзилган жумлаларни айтиб беролади. Aммо келажакда янада такомиллаштирилган алгоритмлар қурилмага ҳалқум мушакларининг ҳар қандай ҳаракатини таниб олишда ёрдам беради, деб хабар беради Agence France-Presse.